Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 январь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24–25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишни кўзда тутувчи кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.
Вилоятда 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 17 триллион 366 миллиард сўмни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида 70 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2 минг 711 та, жумладан, саноатда 776 та, хизмат кўрсатишда 1 минг 115 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 820 та лойиҳа амалга оширилди.
Президент сафар давомида Самарқанд вилоятида ҳам бўлиши ва Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича жойларда амалга оширилган ишларни шахсан бориб кўриши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси