Куни кеча, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қатнашган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали вакилининг маълумот беришича, давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматини яна танқид қилган. Президент вилоят ва туман(шаҳар)лардаги бешта раҳбар кабинетда қўр тўкиб ўтирмаслиги, халқнинг орасида юриши лозимлиги, ҳудуднинг ривожи йўлида бир мушт бўлиб ишлаши кераклигини алоҳида таъкидлаган. «Бўлди энди кабинетда ўтириб бировларнинг орқасини пойлашинг! Унақа давр ўтди-кетди. Мамлакатни ривожлантириш керак, одамларнинг ишончини қозониш керак, Ватан ва халқ учун ишлаш керак», дея таъкидлаган Президент.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев яқин-яқингача вилоят, туман(шаҳар)даги аҳвол учун 4 та раҳбар, яъни ҳоким, прокурор, солиқ ва ички ишлар раҳбари жавоб беришини таъкидлаб келаётган, қаерда камчиликлар аниқланса, ана шу «тўртлик»ни ишдан олаётган эди. Давлат раҳбарининг Бухоро вилоятидаги ташрифи чоғида «тўртлик» атамаси «бешлик»ка ўзгарди, ушбу рўйхатга Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят, туман(шаҳар)даги бошқарма(бўлим)лари раҳбарлари ҳам қўшилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди