Нафақат Миср диёри, балки бутун Ислом оламида тенгсиз ақида олими бўлган Устоз Аллома Тоҳа Ал Дассуқий Ал Ҳубайши ва Миср диёридаги энг кўзга кўринган Ҳанафий мазҳаби олими Шайх Жамалуддин Ҳашим юртимиз Ўзбекистонда меҳмон бўлмоқдалар. Меҳмонлар Самарқандда, Бухорода сўнгра Тошкентда бўлиши кўзда тутилган. Илм аҳллари, толиби илмлар ва Диний соҳа ходимлари меҳмонларни ғанимат билсинлар.
Бу расмда ўртада ўтирган шайх Устоз Аллома Тоҳа Ал Дассуқий Ал Ҳубайши ва Миср диёридаги энг кўзга кўринган Ҳанафий мазҳаби олими Шайх Жамалуддин Ҳашим юртимиз Ўзбекистонда меҳмон бўлмоқдалар. Бу зот бир неча йиллардан бери Азҳари шарифда дарс берадилар, Азҳарнинг ҳозирги бошлиғи Аҳмад Тоййиб ҳам шу кишининг шогирдларидир.
Маълум қилишларича, ҳамма фандан ҳамма мазҳабга дарс ўтадилар. Шунингдек, талабаларга ҳар қандай китобдан ёддан дарс ўтишлари маълум. Энг қизиғи, 2 ёшликларида кўзлари бутунлай кўрмай қолган экан.
Азҳарда фиқҳдан энг кучли китоб “Ҳидоя” экан. Ақоиддан эса Имом Насафийнинг китоблари экан.
У кишининг ўзлари “Бизнинг юртларда Қуръон ўзидан аввалги илоҳий китобларни насх қилгани каби “Ҳидоя” ҳам ўзидан аввалги фиқҳ китобларни насх қилган деган гап бор” дедилар.
Бу инсоннинг юртимизга ҳурматлари жуда баланд экан. Тўлиб-тошиб гапирдилар.
"Макка ва Мадина дунёда энг азиз шаҳарлар, улардан кейин эса Бухоро туради. Бухоро дунёнинг бошқа шаҳарларидан худдики инсон бошқа ҳайвонлардан ажралиб тургани каби ажралиб туради" дедилар. Яна: "Мен билиб турибман, сизлар Бухорий ҳазратларининг ҳақийқий авлодларисизлар, мен сизларни кўзларим билан кўришни, ҳар бирингизда Бухорийнинг юзидан ўтган нурни кўришни хоҳлайман, лекин афсуски бундай қилишга имкониятим йўқ. Аммо мен сизлардан Бухорийнинг ҳидларини топдим, сизлар ҳақиқий вориссизлар у кишига, сизларнинг томирингизда у кишининг қони оқмоқда. Бухорий туғилганидан бери ҳали ер юзи бошқа ундай фарзандни кўрмади, агар Бухорий қиёматгача тирик бўлганларида ҳам бошқа ўзларидай кишини кўрмаган бўлар эдилар, Бухорийдан кейин Аллоҳ у кишига ўхшаш мўъжизани бошқа ер юзига туширмади" дедилар!
Анваржон ЎРИШЕВ,
“Мир Араб” Олий мадрасаси биринчи босқич талабаси.
“Мир Араб” Олий мадрасаси биринчи босқич талабаси.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади