14:39 / 25.04.2024
343

Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди?

Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди?
Фото: ЎФА
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоамиз сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудияга Арабистонига қарши кечадиган чорак финал баҳсидан олдин матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Авваламбор барчага хайрли кун. Бу босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага қизиқарли учрашув бўлади ва эртанги баҳсга тайёрмиз деб ўйлайман.

- Жамоангиздаги ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги баланс ҳақида нималар дея оласиз? Эртанги учрашувга тахминий режангиз борми?
- Саудия терма жамоаси жуда кучли. Биз уларнинг имкониятларини ўрганиб чиқдик, биз ҳам ўзимизнинг режаларимизни тузиб чиққанмиз. Эртанги учрашувда режамиз бўйича ҳаракат қиламиз.

- Икки йил аввалги финал баҳсида иштирок этган Саудиялик футболчилардан бор йўғи икки нафари ҳозирги таркибдан ҳам жой олишган. Бизда эса ягона ўзгариш қанот ҳимоясида рўй берди. Саудия таркиби ўзгаргани биз учун яхшими ёки ёмон?
- Икки йил аввалги Саудияда ўзгаришлар кўплигини айтиб ўтгандим. Биз Саудия билан Осиё ўйинларида ҳам тўқнаш келдик. Саудия футболчиларини ва мураббийларини яхши биламиз. Сўнги икки йил ичида яхши тажриба орттирдик деб ўйлайман. Рақибдан қўрқиш йўқ. Ўз жамоамнинг кучига ишонаман.

- Гуруҳ босқичи давомида бир нечта футболчилари таркибингизга қўшилди. Улар жамоага қисқа вақт ичида кўникиб кета олишдими?
- Легионерларнинг келиши жамоамизга яна куч қўшди. Вьетнамга қарши улар майдонда ҳаракат қилишди ва жамоага қўшилиб кетиши муаммо бўлмади. Эртанги учрашувда улар бизга ёрдам беришда давом этади.

Жасурбек Жалолиддинов

Фото: ЎФА
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрлариниз билан бўлишсангиз?

- Бош мураббийимиз кўп маротаба такрорлагандек, мақсадимиз сари интилмоқдамиз. Эртанги учрашувга тайёрамиз.

- Олимпиядага чиқиш учун терма жамоангиз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрмоқда. Кўп меҳнат ва эътибор берилган лойиҳа энг қизғин паллага кирмоқда. Бундай муҳим паллада қанчалик босимни ҳис этаяпсизлар?
- Фақат ўйин ҳақида ўйламоқдамиз. Босим ҳақида ўйлашга вақт ҳам йўқ. Биз асосий фақатгина натижа кўрсатиш учун меҳнат қилмоқдамиз. Қолган факторларга эътибор бермаяпмиз.

- Эртага Олимпия ва футзал терма жамоаларимиз бир вақтга ўйин ўтказишади. Футзал терма жамоамиз кучли рақиб Эронга қарши паркетга чиқишади. Ўзбек футболи учун муҳим кунда футзалчиларимизга нима дея оласиз?
- Футзалчи акаларимизга ҳам омад тилаймиз. Худо хоҳласа икки терма жамоа ҳам ватанимизга ёруғ юз билан ва яхши натижалар билан қайтади.

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида пенальтилар серияда Қатарга ютқазгани ҳали хотирамизда яхши сақланиб турибди. Эртанги учрашув олдидан пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрдингизларми?
- Бундай муҳим учрашувларда ҳар бир жиҳат жуда муҳим. Биз барча тарафлама эртанги учрашувга тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳар бир сценарийга тайёрмиз.

- Ўтган Осиё кубогидаги финалда Тошкентда мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаган эдингиз. Ҳозирги мусобақа эса бошқа мамлакатда ўтказилмоқда. Саудия Арабистони Қатар мамлакатига яқин жойлашгани туфайли гуруҳ босқичи баҳсларида Саудиялик мухлислар стадионда жуда кўп эди. Саудиялик мухлислар сони кўплиги сизларга босим ўтказмайдими?
- Биз ўзбекистонлик мухлисларнинг қўллаб қувватлашини ҳис этмоқдамиз. Стадионда ва телеэкран ортидан бизни кузатиб турган мухлисларимиз бизни дуо қилишларини сўраб қоламан. Саудиялик мухлислар бизга босим ўтказа олишмайди. Биз фақат ўйин ва натижа ҳақида ўйлаяпмиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйини 26 апрель куни 19:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди?