14:11 / 25.04.2024
329

Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди

Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди
Иллюстратив фото: AFP
Тожикистонинг Сўғд вилоятида 17 яшар йигит яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.

Ҳодиса 23 апрель куни Шаҳристон тумани Себзор қишлоғидаги яйловда юз берган. Марҳум чорва молларини яйловда ўтлатаётган бўлган. Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар синоптикларнинг прогнозларига асосланиб, тоғли ҳудудларда қор эриши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди. Шу сабабли тоғолди ва тоғ яйловларида чорва молларини боқмаслик тавсия қилинган.

Шу муносабат билан яна бир бор аҳолидан хавфли ҳудудларга чиқмаслик, ов қилиш, балиқ овлаш, тоғли ҳудудларда чорва молларини боқишдан тийилиш, шунингдек, огоҳ ва эҳтиёт бўлишга чақирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди