Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши билан ҳамкорликда «Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий ўқув курслари тингловчилари, профессор-ўқитувчилар, Бош прокуратура ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизматига таяниб Xabar.uz хабар берди.
Семинар доирасида Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда мазкур соҳадаги ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартлари, шунингдек, болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришга доир масалалар муҳокама этилди.
Тадбир давомида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва меҳнат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш долзарблиги ҳамда мазкур йўналишда тегишли вазирлик, идоралар, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурияти алоҳида қайд этилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фикр алмашдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди