19:30 / 07.06.2018
6 521

Қаҳрамон Қуронбоев: «Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим»

Қаҳрамон Қуронбоев: «Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим»
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда иттифоқ раиси бугунги кунда тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлади.

«Тўйларнинг дабдабали ўтказилаётганига биз айбдормиз, мен айбдорман, иттифоқ айбдор. Энг катта муаммо ёшларда! Агар биз ёшларга тўғри тушунча берганимизда тўйлар бундай дабдабали ўтмаган бўлар эди.

Қанча ота-оналар қизининг, ўғлининг гапига кириб, тўй ўтказган ва охир-оқибатда қанча қарзга ботган. Шунинг учун биз апрель-май ойларида 288 та намунавий тўй ўтказдик. Бу ҳали ҳеч нарса эмас.

Андижон, Фарғона ва Наманганда юрганимда кўчада тўй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарнинг ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади», — дейди Қаҳрамон Қуронбоев.

Manba: daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаҳрамон Қуронбоев: «Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим»