12:32 / 13.06.2018
11 752

Одилхон қори Юнусхон ўғли: “Ҳайит куни уйида таъзия очган ўзига чоҳ қазиган бўлади” (видео)

Одилхон қори Юнусхон ўғли: “Ҳайит куни уйида таъзия очган ўзига чоҳ қазиган бўлади” (видео)
Ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ, орзиқиб кутилган байрамларидан бири. Рамазон ойи тугагач, Ҳайит намозига чиқилади, барча дўст-биродарлар бир-бирларини бу байрам билан табриклашади. Қариндош-уруғлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгли овланади, болажонларга ширинликлар улашилиб, қувончларига сабаб бўлинади. Бу кунда барчанинг юзида табассум, кайфиятида кўтаринкилик ва дилида Аллоҳ зикри, шукроналик туйғуси мужассамлашади.

Аммо мана шундай кунда, хонадонидан ўтиб кетган марҳум учун уч кун таъзия очиб, “Марҳум ҳайитлиги” каби бидъат маросимларни ўтказувчилар ҳам топилади. Айнан мана шу мавзуга тўхталар экан, Тошкентдаги “Шайх Зайнобиддин ота” жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли шундай фикр билдирди.

“Бу гапни 21 йилдан буён илтимос қиламан. Мени вазифам етказиб қўйиш: амал қилганга ҳам, амал қилмаганга ҳам Аллоҳ шоҳид. Шундан кейин ҳам ҳайит куни уйида таъзия очса, ҳукумат уч кун ҳайит байрами дегандан кейин ҳам ҳаётида боғламаган белбоғларни белига боғлаб, ҳаётида киймаган дўппиларни сандиқдан олиб, чакмонларни кийиб олиб уйида таъзия очган одам, билиб қўйсин, ўзига чоҳ қазиган бўлади.

Ҳайит куни байрам. Мабодо ўша куни таъзия тўғри келиб қолса, унда майли. Ўшанда ҳам уч кун аза қилинади. Лекин марҳум анча олдин қазо қилган бўлса ва яқинлари “ҳайитликлари” деб аза очиб, шунга бел боғлаб, шунга елкадош бўлиб, ўша азага кириб, ўша ерда Қуръон ўқиган одам динига душманлик қилган одам бўлади. Ҳайитми, ҳайитни байрам қилишсин. Ўша аза эгалари ҳам байрам қилишсин.

Бу ишларни йиғиштирайлик энди... 70 йиллик мустабид даври ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳукумат, оммавий ахборот воситалари, ҳатто президент айтаяпти – энди тўхтатиш керак-да! Бундан ортиқ яна қандай қилиб айтиш керак?”

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одилхон қори Юнусхон ўғли: “Ҳайит куни уйида таъзия очган ўзига чоҳ қазиган бўлади” (видео)