4 621
Департаментнинг туман бўлими бошлиғига ойлик «доля» таклиф қилган бозор директори ушланди
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари “пора” беришни таклиф қилиб, шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади