15:36 / 14.04.2024
70

Испанияда кун ўйинлари: Феликсдан шедевр ва бошқа натижалар

Испанияда кун ўйинлари: Феликсдан шедевр ва бошқа натижалар
Шанба оқшомида Испания футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин.

«Атлетико» — «Жирона» 3:1
Голлар
: Гризманн (34 пеналти, 50), Корреа (45+6) — Довбик (4).
«Атлетико» – Облак, Молина, Савич, Эрмосо, Рейнилду (Витцел, 46), Рикелме (Лино, 68), Саул (Мората, 41), Коке, Де Паул (Аспиликуэта, 75), Корреа, Гризманн (Лоренте, 68).
«Жирона» – Гассанига, Ян Коуто, Эрик Гарсия, Блинд, Давид Лопес (Мартинес, 65), Мигель Гутеррес, Алеиш Гарсия, Эррера (Порту, 65), Солис (Торре, 57), Довбик (Стуани, 83), Савио (Фернандес, 83).
Огоҳлантиришлар: Саул (25), Эррера (32), Корреа (35), Ян Коуто (70), Лоренте (90+2).

«Атлетико» «Атлетик» хавф солиб турган кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиши талаб этилади. Аммо шу билан бирга, ҳафта ўртасида Дортмундга бўладиган муҳим сафарни ҳам ёддан чиқармаслик керак эди ва мадридликлар майдонга шу хаёл билан чиқиб келишди. «Жирона»нинг тезкор голи уларни реалликка қайтарди, Ян Коуто Довбикни бўш дарвозасига чиқариб юборганди.

Диего Симеоне жамоаси фақат бўлим ўрталарида ўзига кела бошлади ва Гутеррес жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнагани туфайли белгиланган пеналтини Гризманн аниқ ижро этди. Бўлим охирида Саул мажбуран алмаштирилиши «матрасчилар» фойдасига ишлади. Унинг ўрнига тушган Мората арбитр томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган олтинчи дақиқада деярли умидсиз вазиятда тўпни сақлаб қолди ва Корреани голли пас билан таъминлади.

Бу мавсумда ўзи ҳисобни очган ўйинларида ютқазмаган «Жирона» иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборилган голдан кейин таслим бўлди, бу вазиятда Гризманн ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, дублни расмийлаштирди. Француз ҳужумчиси энди Беллингҳемни ортда қолдирган ҳолда, 21 гол билан Испанияда барча турнирлар доирасида энг кўп гол урган футболчига айланди. Унинг жамоаси эса нафақат учинчи ўриндаги «Жирона» билан орадаги фарқни қисқартирди, балки энг яқин таъқибчисини беш баллга ортда қолдирмоқда.

«Малйорка» — «Реал» 0:1
Гол
: Чуамени (48).
«Малйорка» – Райкович, Маффео (Радонич, 78), Настасич, Раилло, Гонсалес, Тони Лато, Санчес (Пратс, 59), Дани Родригес (Ларин, 86), Морланес (Маскарел, 59), Саму Кошта (Дардер, 59), Мурики.
«Реал» – Лунин, Начо, Рюдигер, Менди, Милитао, Модрич (Карвахал, 86), Валверде, Диас (Винисиус, 63), Чуамени, Беллингҳэм (Камавинга, 64), Васкес, Хоселу.
Огоҳлантиришлар: Раилло (16), Мурики (83), Лунин (85).

Ўтган ҳафтада кубок финалида ютқазган «Малйорка» меҳмони бўлган Карло Анчелотти таркибда ротация амалга оширди. «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушганлардан Родриго, Кроос, Карвахал ва Винисиус Жуниор захирада қолдирилди. Тшуаменига ҳам дам берилиши мумкин эди, аммо ЕЧЛда дисквалификацияга учраганди ва француз футболчисининг кучини тежашга зарурат йўқ эди. Аммо, ўйиннинг қийин кечишини таркибда юлдузлар йўқлигининг ўзи билан изоҳлаш ўринсиз. Қаймоқранглилар одатда доим «Малйорка» майдонида қийналади ва «Қироллик клуби» бу ерда сўнгги уч ўйиндан иккитасида ютқазган.

Танаффусга қадар меҳмонларда энг яхши вазият Беллингҳемнинг узоқдан йўллаган зарбаси бўлди, бу вазиятда тўп тўсинга тегди. Голни эса иккинчи бўлим бошида Тшуамени урди. Француз футболчиси жарима майдони ташқарисида ўзига тўп келиб тушиши билан ўйланиб ўтирмасдан кучли зарба йўллади ва дарвозабон рикошет туфайли ҳеч нарса қила олмади.

Шу билан бирга, мадридликлар қулай вазиятларни йўққа чиқаришди. Браим Диас тўпни дарвозабоннинг ўзига тепди, Валверде дарвозабонни алдаб ўтганидан кейин тўпни дарвоза чизиғига етиб келган ҳимоячи Настасични мўлжаллаб зарба беришни уддалади. Агар Лунин Дардернинг кучли ва аниқ зарбасини қайтара олмаганида ўйин бутунлай бошқача натижа билан тугаши ҳам мумкин эди. Аммо дарвозабон ўзини кўрсатди ва Мадридни чемпионликка яқинлаштирди. Бланкос сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 12 турга етказди. Бу «Реал»нинг Анчелотти бошқаруви давридаги энг яхши кўрсаткичи.

«Кадис» — «Барселона» 0:1
Гол
: Феликс (37).
«Кадис» – Ледесма, Карселен, Виктор Чуст (Пирес, 83), Усу, Хави, Наварро (Мачис, 77), Алекс Фернандес (Самассеку, 76), Алкарас, Собрино, Хуанми (Рохер Марти, 76), Рамос (Макси Гомес, 52).
«Барселона» – тер Стеген, Форт (Педри, 62), Кристенсен (Кунде, 62), Кубарси, Алонсо, Серхи Роберто, Ромеу, Лопес (Рафиня, 80), Жоау Феликс (Касадо, 85), Ферран Торрес, Роке (Ямал, 62).
Огоҳлантиришлар: Кубарси (26), Алкарас (45+1), Серхи Роберто (45+1), Хави (64), тер Стеген (77), Рохер Марти (85).

«Барселона»да Левандовски сафдан чиқди, аммо Жоау Феликс унинг йўқлигини билдирмади. Португалиялик футболчи керакли вақтда чалқанча услубидаги зарбаси билан жамоага ғалаба келтирди. Каталонияликлар биринчи бўлим охирида иккинчи голни уришга яқин келганди, аммо мезбонлар ҳимоячиси Чуст Фермин Лопеснинг зарбасидан кейин тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди. Бу ҳаракат ва танаффус «Кадис»га ўзига келиб олишга имкон берди ва иккинчи бўлимда ўйин қарама-қарши курсларда кечди.

Мезбонлар рақиб дарвозасини ҳам ишғол этишди, аммо Хуанми офсайдга тушиб қолгани маълум бўлди. Аммо ўйин характери ўзгариб борди ва дисквалификация ўтаётган Хави ўз штабига керакли кўрсатмаларни берганидан кейин кўк-анорранглилар учталик алмаштиришни амалга оширишди. Интрига ўйин охирига қадар сақланиб қолган бўлса-да, меҳмонларнинг бу ўзгартиришлари амалда иш берди. Мезбонлар қолган вақт давомида дарвоза томон берилган зарбалардан кўра рақиб оёғига кўпроқ зарба беришига тўғри келди. Эндиликда класикодан олдин (жамоалар ҳафта ўртасида Чемпионлар лигаси чоракфиналида жавоб учрашувларида ҳам майдонга тушишади), «Реал» ва «Барса»ни саккиз очко ажратиб турибди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испанияда кун ўйинлари: Феликсдан шедевр ва бошқа натижалар