date

Элдор Шомуродов ФИФА афишасида алоҳида эътироф этилди

Элдор Шомуродов ФИФА афишасида алоҳида эътироф этилди

ФИФА 2026 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионати учун тайёрланган расмий постерни оммага тақдим этди. Бу афишада турли миллий терма жамоалардан энг муносиб, энг кўзга кўринган футболчилар саралаб жойлангани айтилиб, жамият диққатини тортди.

Олдинги турларда йўлланма олган жамоалар таркибидан танланган спортчилар орасида ўз намойишкорона ўйини билан мухлислар муҳаббатига сазовор бўлган Элдор Шомуродов ҳам борлиги алоҳида таъкидланди. ФИФА постерига ўзбек ҳужумчисининг киритилиши жамоамизнинг сўнгги йиллардаги ўсиш ва ривожланишининг яна бир далили сифатида қабул қилинди.

Постер учун сараланган футболчилар рўйхати йирик турнир йўлланмасини қўлга киритган мамлакатлардан тузилган. Ҳозирча 42 та давлат АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини расман тасдиқлаган.

Шомуродовнинг ўсиш динамикаси ва терма жамоага қўшган ҳиссаси эса алоҳида эътирофга лойиқ. У миллий жамоа сафида 83 та ўйинда қатнашиб, 43 та гол урган ва 12 та ғалабага таъсир қилган ассистлар билан ўз номини зарҳал ҳарфлар билан битиб улгурган. Бугунги кунда ҳам Элдор миллий жамоа тарихида энг самарали тўпурар сифатида мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Тажрибали ҳужумчининг ФИФА томонидан тайёрланган глобал афишада акс этиши нафақат иштиёқманд мухлислар, балки бутун футбол ҳамжамияти учун руҳлантирувчи воқеа сифатида қабул қилинди. Бу ташаббус Ўзбекистон футболи халқаро майдонда янада кўпроқ танилиб, эътироф этилаётганидан дарак беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов ФИФА афишасида алоҳида эътироф этилди