Эртага терма жамоамиз сўнгги саралаш доирасидаги иккинчи ўйини ўтказади. Бу ўйин ҳам муҳим
аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, Қатар анча ноқулай рақиб. Тўғри, ўзаро ўйинларда биз яққол
устунликка эгамиз, аммо Қатар терма жамоаси ўз уйида ўтган ўйинларда кўпроқ ғалабага
эришган. Бу сафар ҳам футболчиларимиз меҳмонда ҳаракат қилади. Шу жиҳат бизни бироз
хавотирга солади.
АСОСИЙ МАСАЛА — ТАРКИБ
Терма жамоамиз бош мураббийси қайси футболчиларни жангга ташлашини олдиндан тахмин қилса
бўлади. Лобанов, Денисов, Исмоилов, Тўхтахўжаэв, Аҳмедов, Рашидов, Жепаров, Ҳайдаров,
Гейнрих... Эътибор берган бўлсангиз, иккита ўйинчини тушириб қолдирдик — биттаси ҳимоя
чизиғидан, иккинчиси ярим ҳимоя чизиғидан. Гап шундаки, бу икки нафар футболчи кимлигини
олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳаммасини Самвел Бабаян ҳал қилади. Сурияга қарши ўйинда Бабаян
танлаган икки ўйинчи ишончни оқлади, кўрамиз, бу сафар у кимларни тушираркин? Гейнрихни
асосий таркибда туширмаса керак ва шуниси ҳам маъқулроқ, аслида. Сашанинг ҳозирги ҳолати
бир тайм ўйнашга имкон беради, холос. Аммо кўнглимизни хотиржам қиладигани шуки, Саша бир
тайм у ёқда турсин, қандайдир дақиқалар ичида айрим футболчилар бутун ўйин давомида
тинимсиз ҳаракат қилиб ҳам эплолмаган ишни амалга оширади.
ТАКТИКА ҲАМ МУҲИМ!
Хўш, бу сафар терма жамоамиз қандай тактика асосида ўйнаши керак? Ҳужумкор ва тезкор
тўпузатишларга асосланган тактика маъқул, бизнингча. Иложи борича ҳужумкор ўйнаб,
кутилмаган қарорлар қабул қилиш, вақти келганида узоқдан аниқ зарбалар йўллаш, стандарт
вазиятлардан фойдаланишнинг ўзгача, ноодатий, кутилмаган йўлларини ўйлаб топиш, бурчак
зарбаларини бажариш услубини ҳам ўзгартириш керак. “Биртепар” тактика ҳам яхши самара
бериши мумкин, яъни рақиб ҳужуми бартараф этилган заҳоти тўпни битта узатиш орқали ярим
ҳимояга ва ундан ҳужум чизиғига узатиб бериш лозим. Агар шу вазифа уддаланса, ҳужумчимиз
ҳам совуққонлик билан вазиятни ижобий якунлаши керак. Масалан, Денисов — Рашидов — Аҳмедов
— Сергеэв. Агар эҳтиёж туғилса, Жепаров ва Ҳайдаров ҳам қўшилиши мумкин. Умуман, қайси
футболчимиз тўп билан муомалада бўлишининг фарқи йўқ. Муҳими, тўп рақибдан олиб қўйилган
заҳоти тезлик билан олдинга ташланиш лозим. Умид қиламизки, машғулотларда футболчиларимиз
бу тактикани етарлича ўзлаштиришган.
ҲИСОБНИ САҚЛАБ ҚОЛИШГА УРИНИШ ЯРАМАЙДИ
Агар биринчи бўлиб гол уришнинг уддасидан чиқсак ва буни вақтлироқ амалга оширсак, қолган
дақиқаларда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнаш ярамайди. Чунки минимал ҳисобдаги ғалаба жуда
қалтис. Қўшимча дақиқаларнинг қўшимча сониясида киритилган гол ҳам вазиятни бутунлай
ўзгартириб юбориши, ғалабадан айириши мумкин. Ваҳоланки, Қатарга қарши кечадиган ўйинда
очко йўқотишга умуман ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун битта гол уриб олиб хотиржамликка
берилмасдан, ҳисобни ишончлироқ қилишга уриниш лозим. Ана шунда ўйин охирида аттанг қилиб
қолмаймиз ва ўйинни охиригача юрак ҳовучлаб томоша қилиш касалидан қутуламиз.
Илҳом
Манба: penalti.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди