Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Афсуски, ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ҳар доимгидек кўп хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса хатоларимизни кечирмади. Ёшлар билан ўйнаш натижани хавф остига қўяди.
- "Пахтакор"нинг ёш футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ярим йил Англияда ўйнаб келди. Ўринбоев "Пахтакор"даги фаолиятини давом эттирадими?
- У ҳозир қайдномада эмас. Ёзги трансферлар ойнаси очилсин кўрамиз.
- "Пахтакор" ўйинни актив бошлади ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин гол урилганидан сўнг жамоангиз ҳужумга ўтмай қўйди. Бунга сабаб нима?
- Биз ҳимояга ётиб олмадик ва бундай қилиш режамизда умуман йўқ эди. ОКМК жамоаси кўпроқ узун паслар орқали ўйнай бошлади. Айрим бир футболчиларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтириш қийин бўляпти. Бир нечта футболчиларимиз ўзларининг позициясида ўйнашмади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Беҳруз Асқаров ҳеч қачон чап қанотда ўйнамаган. Бошқа вариантимиз бўлмагани учун Асқаровни ушбу позицияда ўйнатдик.
- Диёр Холматов бугун қанотда кўп ўйнади. Иккинчи бўлимда ҳимоя қанотида кўп кўзга ташланди. Бунга сабаб нима?
- Йўқ. Диёр қанот ҳимоясида ўйнамади. Рақиб ҳужум қилаётган чоғи у ҳимояга ёрдам берди, холос. Холматов учрашувни майдон марказида бошлади, кейинчалик уни ҳужум қанотига ўтказдик, аммо у қанот ҳимоячиси сифатида ўйнамади. Шунчаки ҳимояга ёрдам бериб турди.
- Ёш футболчилар тез-тез хато қилиши ҳақида кўп гапиргансиз. Бироқ бугун жамоанинг икки марказий ҳимоячилари Азмиддинов ва Ҳамралиевлар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Азмиддинов йўқ жойдан пенальти олиб келди. Ҳамралиев иккинчи қаватда яхши ўйнай олишини биламиз, аммо учинчи голда у ҳаводаги курашда рақибга мағлуб бўлди. Икки марказий ҳимоячи омадсиз ўйин намойиш этганига нима сабаб бўлди?
- Биз ишонган футболчилар ҳам бугун хато қилишди. Абдумажидов тўртинчи голда хато қилди, аммо у ҳали ёш йигитча. Алижонов ҳам бугун майдонга тушди. Алижонов анча вақтдан бери ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Алижонов ва Абдуманноповлар тўп билан машғулот ўтаётганига бир неча кун бўлди холос. Улар ярим йилдан кўп вақт футбол ўйнашмади. Жароҳатланганлар ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”