Доллар курси пасайишда давом этмоқда: 27 апрел учун прогноз

Доллар курси пасайишда давом этмоқда: 27 апрел учун прогноз
Қисқача

Ўзбекистон валюта бозорида АҚШ доллари курси пасайишда давом этмоқда. Прогнозларга кўра, 27 апрель куни чет эл валютаси яна 6-7 сўмга арзонлашиши кутилмоқда. Ҳозирда тижорат банкларида долларни сотиш бўйича энг манфаатли курслар 11 990 сўмдан 12 000 сўмгача бўлган оралиқда белгиланган. Хусусан, «Ипотека-банк» ва «Капиталбанк» мижозлар учун энг юқори нархларни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон валюта бозорида АҚШ доллари курсининг навбатдаги пасайиши кузатилмоқда, деб хабар берди bankir телеграм канали.

Прогнозларга кўра, янги ҳафтанинг биринчи куни, яъни 27 апрел, 2026 йил санасида амал қиладиган доллар курси яна 6-7 сўм атрофида арзонлашиши кутилмоқда.

Ҳозирда банкларга долларни сотиш бўйича энг юқори ва манфаатли курсларни Ipotekabank (12 000 сўм) ва Kapitalbank (11 995 сўм) таклиф этмоқда. Шунингдек, BRB ва Infinbank муассасаларида валюта сотиш курси 11 990 сўм этиб белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар