Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочи Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти ўз номидан ва барча юртдошлар номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади. Паралимпиячилар муросасиз беллашувларда кўрсатаётган юксак маҳорат ва метин ирода бутун халқимиз, айниқса, ёшларни руҳлантираётгани қайд этилди.
Президент йигитларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.
«Чемпионлар ҳар бир чиқишда давлатимиз раҳбари ва халқимиз қўлловини ҳис этганларини таъкидлаб, юртимизда паралимпия ҳаракати ривожига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар учун раҳмат айтдилар», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратулла Маъруфхўжаев эса ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди