Кеча Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дарвозабоннинг хатолари «Барса»га қимматга тушиши мумкин эди, аммо «Бенфика» дарвозабони ҳам ундан қолишмади ва мавсумнинг энг кулгили голини ўтказиб юборди. «Ливерпул» йўқотишсиз кетмоқда.
Лиссабонда тўққиз гол
Бенфика — Барселона 4:5
Голлар: Павлидис (2, 22, 30 пеналти), Араухо (68, автогол) — Левандовски (13 пеналти, 78 пеналти), Рафиня (64), Гарсия (87), Рафиня (90+6).
Бенфика – Трубин, Фернандес, Отаменди, Антониу Силва, Томаш Араужу, Кўкчу (Ролҳейсер, 80), Флорентину, Эурснес (Баррейро, 61), Скеллеруп (Ди Мария, 71), Павлидис (Амдуни, 80), Актуркўғли (Ба, 71).
Барселона – Шесни, Балде (Ферран Торрес, 74), Кубарси, Араухо, Кунде (Гарсия, 74), Педри, Касадо (де Йонг, 62), Рафиня, Гави (Лопес, 62), Ямал (Мартин, 90+2), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Гави (36), Кунде (66), Фернандес (76), де Йонг (90+4), Лопес (90+9).
Четлатиш: Артур (90+8).
«Барселона»нинг «Да Луж»га олдинги ташрифи (0:3) кўк-анорранглилар жамоаси учун даҳшатли туш бўлиб қолганди. «Бенфика» футболчилари эса кучли старти билан ўша ўйинни яна бир бор ёдга солиб юборди. «Бургутлар» 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, Павлидис Каррераснинг қанотдан узатмасини голга айлантирди.
Аммо Ҳанси Флик жамоаси тезда ўзини қўлга олди ва Левандовски Балде ишлаган пеналтидан ҳисобни тенглаштирди.
Полшалик тўпурар ЕЧЛда 18-марта 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, бу борада Месси билан тенглашиб олди.
Фақат меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиш учун қулай имкониятга эга бўлган Гави дарвозабонни алдаб ўта олмади, бироздан кейин кераксиз вазиятда жарима майдонини ташлаб чиққан Шченсни Балде билан тўқнашиб кетди, тўпга эга чиққан Павлидис эса уни бўш дарвозага юмалатиб юборди.
Турнинг марказий ўйинида «Барса» дарвозабони қилиқ кўрсатишда давом этди ва бир неча дақиқа ўтиб пеналтига сабабчи бўлди. Павлидис навбатдаги совғани мамнуният билан қабул қилиб, 30-дақиқада ҳет-трикни нишонлади. Бунгача ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда Фаустино Асприля, Андрей Шевченко ва Мбаппе ҳам каталонияликлар дарвозасига бир ўйинда учта гол уришганди, аммо уларнинг ҳеч бири бунга бу қадар қисқа муддатда эришмаган.
Иккинчи бўлимда эса Трубин ҳам Шченснидан қолишмасликка ҳаракат қилиб, турнирнинг жорий мавсумидаги энг кулгили голни ўтказиб юборди. «Бенфика» посбони тўпни узоқлаштиришга уриниб, жарима майдони ташқарисида турган Рафинянинг бошини мўлжаллади ва тўп қайтиб дарвоза тўрига бориб тушди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Бир неча дақиқа ўтиб Араухо Павлидисни покерсиз қолдирди ва тўпни ўзи дарвозага киритиб юборди. Ямал эса меҳмонлар учун иккинчи пеналтини ишлади ва Левандовски бу сафар ҳам бехато зарба бериб, 19-пеналти билан Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлаб, ўйинга интригани қайтарди. 87-дақиқада Педрининг Эрик Гарсияга узатмаси билан ҳисоб тенглашди.
The cross from Pedri 🎯
— UEFA Champions League (@ChampionsLeague) January 22, 2025
Jones 🤝 Salah
That Ferran Torres pass 😮
Barseghyan's through ball 😎#UCLassists | @Lays_football pic.twitter.com/jwegFL1wvd
Шунинг ўзи ҳам футбол учун ҳақиқий байрам эди, аммо ҳисоб 4:4 кўринишига келганидан кейин ҳам ҳеч ким тўхташни истамади.
Szczęsny one-on-one 💪
— UEFA Champions League (@ChampionsLeague) January 21, 2025
Majecki in inspired form 👏
Trubin stretches high 🙌
Best save❓@QatarAirways | #LetsFly pic.twitter.com/mEIbt30XuQ
Аввалига Шченсни Ди Мария билан дуэлда устун келиб, айбини ювди, қўшимча дақиқаларда эса Рафиня қарши ҳужумда юзага келган имкониятдан ажойиб фойдаланди. У ўз одатига кўра шошилмади ва аввалига финти билан ҳимоячини йўлдан олиб, кейин аниқ зарба берди. Ҳанси Флик жамоаси Португалия пойтахтида жар ёқасидан қайтди ва рақибнинг ўзини жарга улоқтирди. Бу ғалаба амалда 1/8 финал йўлланмасини кафолатлади. Сўнгги турда «Аталанта»га қарши кечадиган ўйинда мағлубият ҳам жамоа учун етарли бўлиши мумкин.
Raphinha's incredible late winner 🤯
— UEFA Champions League (@ChampionsLeague) January 21, 2025
Flamingo's thunderous volley 🦩@Heineken | #UCLGOTD
Рекорднинг қулаши
Аталанта — Штурм 5:0
Голлар: Ретеги (12), Пашалич (58), де Кетеларе (63), Лукман (90), Брешианини (90+5).
Аталанта – Карнезекки, Колашинац (Жисшити, 71), Хин, Толой, Самаржич (Брешианини, 64), Заппакоста, де Рон (Эдерсон, 64), Пашалич, Палестра (Куадрадо, 46), Ретеги (Лукман, 46), де Кетеларе.
Штурм – Схерпен, Лавале, Вютрих, Айву, Малич, Горенц-Станкович, Китейшвили (Гргич, 90), Чуквуани (Ҳирлендер, 78), Ялкуйе (Звонарек, 69), Бевинг (Хорват, 70), Камара (Жатта, 46).
Огоҳлантириш: Самаржич (36).
ЕЧЛнинг жорий йилдаги илк икки ўйинидан бирида «Штурм» кутилганидек «Аталанта» ҳужум чизиғига қарши ҳеч нарса қила олмади. Италияликлар танаффусдан кейин тўртта гол уришди, шундан иккитасини — охирги дақиқаларда. Адемола Лукман ва Шарл Де Кетеларе «гол+пас» бўйича 2 тадан (1+1) очко ишлашди. Уларнинг иккинчиси етти тур давомида аллақачон тўққиз балл (4+5) тўплаб бўлган ва белгиялик футболчилар орасида Де Брюйнега тегишли бўлиб турган турнир рекордини янгилаган.
«Аталанта» ўйиннинг 61 фоиз вақтида тўпга эгалик қилиб, 25 зарба йўллади (тўққизтаси — дарвоза соҳасига тўғри борди), 12 бор бурчак зарбаси ижро этди ҳамда кутилган гол бўйича 5,49 Xg кўрсаткичини қайд этди. «Штурм» плей-оффга чиқиш имкониятини буткул йўқотди, «Аталанта» эса ҳамон топ-8 учун курашда қолмоқда.
Монако — Астон Вилла 1:0
Гол: Синго (8).
Монако – Маецки, Мависса Элеби, Керер, Синго, Вандерсон, Закариё (Тезе, 79), Камара (Магасса, 65), Бен-Сегир (Головин, 66), Минамино (Мишал, 78), Аклиуш, Эмболо.
Астон Вилла – Мартинес, Дин (Матсен, 67), Мингз, Конса, Кэш, Тилеманс, Камара, Буэндиа (Богарде, 86), Рожерс (Рэмзи, 86), Бэйли (Дуран, 57), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Дин (49), Рожерс (82), Камара (90+2).
«Монако» эса бу мавсумда ўз майдонида яхши ўйнамоқда — Чемпионлар лигасидаги тўрт уй учрашувидан учтасида ғалаба. «Астон Вилла»ни мағлуб этиш учун биргина стандарт вазият етарли бўлди. Меҳмонлар дарвозабони Эмилиано Мартинес бир марказий ҳимоячининг (Тило Керера) зарбасини қайтарди, аммо иккинчиси (Уилфрид Синго) қайтган тўпни дарвозага киритиб юборишига ҳеч ким халақит қилолмади. Қолган вақт давомида икки жамоада ҳам гол уришга имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб ўзгармай қолди.
Монегаскликлар тўпланган очколар сони бўйича Унаи Эмери жамоаси билан тенглашиб олди ва топ-8 учун имкониятларини яхшилади. Кейинги чоршанбада «Интер»га қарши кечадиган учрашув ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
«Ливерпул»да 100 фоизлик натижа
Ливерпул — Лилл 2:1
Голлар: Салоҳ (34), Эллиот (67) — Дэвид (62).
Ливерпул – Алиссон, Цимикас, ван Дейк, Куанса, Брэдли (Александер-Арнолд, 86), Жонс (Мак Аллистер, 46), Гравенберҳ (Эллиот, 46), Собослаи (Эндо, 63), Диас (Кеза, 75), Нунес, Салоҳ.
Лилл – Шевале, Гудмундссон (Исмаили, 74), Алессандро, Диаките, Манди, Андре, Мукау (Буадди, 74), Кабелла (Саҳрауи, 63), Ҳаралдссон, Баккер (Менье, 63), Дэвид.
Огоҳлантиришлар: Манди (35), Андре (88), Мак Аллистер (90+3), Эллиот (90+4).
Четлатиш: Манди (59).
«Лилл» жорий мавсумда «Реал» ва «Атлетико»ни енгиб, барчани ҳайрон қолдирди. Қолаверса, Брюно Женезио доимий равишда ротацияга қўл уриб, ЕЧЛда барча асосий футболчиларини ҳам ўйнатмаяпти. «Энфилд»да ҳам меҳмонлар дадил ҳаракат қилишди, аммо қизилларнинг ўз услубидаги қарши ҳужуми қурбони бўлишди. Цимикас майдон марказида тўпни олиб қўйди, Жонс Салоҳнинг йўлига пас берди ва мисрлик ҳужумчи мерсисайдликлар тарихида еврокубокларда 50 гол урган илк футболчига айланди.
Танаффусга қадар унинг голлари сони ортиши мумкин эди, аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Иккинчи бўлимда эса Манди Луис Диасга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Одатда Арне Слот жамоасига қарши ўйинда рақиб учун шу билан барчаси тугайди, аммо «Лилл» мардонавор курашди ва ўн киши ҳолатида ҳисобни тенглаштиришга эришди. Меҳмонлар тўпурари Жонатан Дэвид турнирнинг жорий мавсумида «Ливерпул» майдонида гол урган илк футболчи бўлди.
Аммо французлар жамоасининг 22 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияси (ЕЧЛда беш ўйин) барибир барҳам топди. Слот яна Эллиотни ўз вақтида майдонга туширди. Ушбу футболчи АПЛнинг сўнгги турида ҳал қилувчи голли узатмани амалга оширганди, бу сафар эса жарима майдонидан қайтган тўпни дарвоза тўрига йўллади. Етти ўйин — етти ғалаба. Англия чемпионати топ-8 йўлланмасини кафолатлади, охирги турда Эйндҳовенда кечадиган ўйин эса мерсисайдликлар учун фақат ғалабали серияни давом эттириш имконияти сифатида қизиқ.
Иродали «Атлетико»
Атлетико — Байер 2:1
Голлар: Алварес (52, 90) — Инкапиэ (45+1).
Атлетико – Облак, Галан (Рейнилду, 46), Симеоне (Лино, 87), Лангле, Хименес, Молина, Гризманн (Корреа, 87), Барриос, Де Паул, Лоренте, Алварес (Ле Норман, 90+2).
Байер – Коварж, Инкапиэ, Тапсоба, Та, Мукиеле (Шик, 46), Паласиос, Жака, Грималдо, Виртц, Фримпонг (Артур, 82), Телла (Ҳофманн, 68).
Огоҳлантиришлар: Виртц (44), Телла (45+2), Хименес (45+2), Инкапиэ (45+4), Симеоне (66).
Четлатишлар: Барриос (25), Инкапиэ (76).
«Атлетико» бу турнирда кучли ўйнамоқда, аммо «Байер» ҳам Мадриддаги ўйинни ёрқин ўтказди. Меҳмонлар биринчи бўлим ўрталарида сон жиҳатдан устунликка эришишди, арбитр VAR тузатиши билан Барриосга қизил карточка кўрсатди, бўлим охирида Инкапие меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ҳаби Алонсо эса бир гол билан чекланмоқчи эмасди ва танаффусда голли пас муаллифи бўлган ҳимоячи Мукиеле ўрнига ҳужумчи Патрик Шикни туширди.
Аммо Диего Симеоне шогирдлари яна бир бор характер кўрсатди. «Матрасчилар» оғир паллаларда матонат кўрсатишга одатланган. «Байер» рақибни таслим этишга уриниб, тўлиқ куч билан ҳужумга ўтганида қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Алварес Гризманнинг узатмасидан кейин тўп учун курашиб, Жонатан Тани хато қилишга мажбур қилди ва ҳисобни тенглаштирди.
79-дақиқада немислар жамоасининг ягона голи муаллифи Инкапе ҳам майдондан четлатилди, 90-дақиқада эса Алварес захирадан тушган Корреанинг узатмасидан кейин ғалаба голини урди. Ҳулиан бу мавсумда ўз жамоасини топди ва ЕЧЛдаги сермаҳсуллик бўйича ўз рекордини яхшилади (6 гол).
«Байер» 2024 йил ноябридан буён илк бор ютқазди ва чоршанба кунги ўйинлар натижаларига кўра кучли саккизликни тарк этиши мумкин. «Атлетико» эса умумий жадвалда учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Дортмундда инқироз
Болоня — Боруссия Д 2:1
Голлар: Даллинга (71), Айлинг (72) — Гирасси (15, пеналти).
Болоня – Скорупски, Ликояннис, Лукуми (Казале, 63), Бекема, Ҳолм, Побега (Моро, 87), Фройлер (Одгор, 46), Ндойе, Фергюсон, Орсолини (Айлинг-Жуниор, 35), Кастро (Даллинга, 63).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон, Шлоттербек, Антон, Гросс (Ян Коуто, 75), Рейна (Жан, 64), Нмеча, Байер, Гиттенс, Гирасси (Брандт, 75), Дюранвил (Адейеми, 64).
Огоҳлантиришлар: Ҳолм (14), Фройлер (19), Лукуми (60), Байер (62), Адейеми (81), Коуто (82), Рюэрсон (89), Фергюсон (90).
Ўйиндан бир неча кун олдин Италиядаги ўйин ёмон натижа билан якунланадиган бўлса, «Боруссия» Нури Шаҳинни истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Меҳмонлар ўйинни яхши бошлашди — Серу Гирасси пеналтини аниқ ижро этди. Аммо «Боруссия» биринчи бўлим давомида бир неча дақиқа ичида барчасини барбод қилди. 1:0 ҳисоби 1:2 га ўзгарди, «Болоня»нинг иккинчи голи урилган эпизодда Валдемар Антон қўпол хатога йўл қўйди.
Бунга қадар олти турда биргина гол урган «Болоня» дортмундликлардаги инқироздан фойдаланиб қолди ва ЕЧЛдаги илк ғалабасини нишонлади. «Боруссия» эса янги мураббий излашни бошлаши мумкин.
Брюгге — Ювентус 0:0
Брюгге – Миниоле, де Кейпер, Мехеле, Ордонес, Саббе (Сейс, 69), Яшари, Нвадике, Цолис (Ветлесен, 78), Ванакен, Талби (Мейер, 90), Ютгла (Нилссон, 69).
Ювентус – Ди Грегорио, Камбиязо, Калулу, Гатти, Савона, Дуглас Луис (Тюрам, 76), Локателли, Мбангула (Йилдиз, 66), Копмейнерс (Маккенни, 76), Веа (Консейсау, 66), Гонсалес (Влаҳович, 76).
Огоҳлантиришлар: Копмейнерс (38), Консейсау (77).
Белгияда эса ўйин давомида тинчлик ҳукм сурди. 90 дақиқа давомида икки жамоа бир бўлиб дарвоза соҳасига тўғри борган атиги битта зарба йўллади. «Брюгге» xG бўйича 0,60 кўрсаткичи қайд этди, «Юве»да — 0,53. Ўйин италянлар клуби учун хос бўлган голсиз дуранг билан якунланди. «Юве» ҳам, «Брюгге» ҳам ҳозирча топ-24 ҳудудида қолмоқда.
Шарқий Европа учун омадсиз кун
Слован — Штутгарт 1:3
Голлар: Метсоко (85) — Левелинг (11, 36), Ридер (87).
Слован Братислава – Такач, Виммер, Кашия, Шарани (Барсегян, 71), Блэкмэн (Медведев, 89), Байрич, Саввидис (Мустафич, 82), Марцелли, Толич (Гайдош, 89), Мак (Метсоко, 70), Стрелец.
Штутгарт – Нюбель, Миттелштедт, Шабо, Руо, Вагноман (Стергиу, 90+1), Фюрих, Штиллер, Кайтел (Ад Даҳил, 81), Левелинг (Ридер, 70), Мийо (Штенцел, 90), Ундав (Демирович, 70).
Огоҳлантиришлар: Руо (25), Кашия (30), Саввидис (45+2), Ундав (54), Кайтел (61).
Црвена Звезда — ПСВ 2:3
Голлар: Ндиай (71), Жига (77) — Де Йонг (17, 24), Фламинго (43).
Црвена Звезда – Глазер, Сол Ён У (Максимович, 71), Спайич, Жига, Мимович, Элшник, Крунич, Радонич (Милсон, 83), Иванич, Мвумпа (Бруно Дуарте, 71), Ндиайе.
ПСВ – Бенитес, Жуниор, Боскали, Фламинго, Ледесма (Карсдорп, 78), Верман, С аутен, Ланг (Кун, 74), Тил (Обиспо, 86), Бакайоко (Пепи, 86), де Йонг.
Четлатиш: Фламинго (50).
Шарқий Европанинг икки жамоаси учун ҳам ЕЧЛ ўйинлари бу йилдаги биринчиси бўлди. Шундай экан, «Слован» ва «Црвена Звезда» қизишиб олган рақибларга қаршилик кўрсата оладиган ҳолатда эмасди. Олти турдан кейин нол очко билан охирги ўринда жойлашган словаклар «Штутгарт» форварди Левелингнинг биринчи бўлимдаги дублидан кейин амалда навбатдаги мағлубиятини тан олди.
«Црвена Звезда» эса ПСВнинг бурчак зарбаларига қарши чора топа олмасдан, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Верманнинг икки узатмасидан Люк де Йонг иккита гол урди, яна бир корнер ижро этилганида Фламинго ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учинчи гол муаллифи иккинчи бўлим бошида майдондан четлатилди ва бир киши кўп бўлиб қолган серблар иккита жавоб голи уришди, аммо бу натижага таъсир кўрсатмади.
Турнир жадвалидаги вазият:
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар