Валерий Непомнящий Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Машҳур мураббий Валерий Непомнящий Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади. "Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳининг аниқ фаворити эмас.
Аммо ҳар доимгидек, йўқотадиган нарсаси йўқ бўлганида, жамоа эркин ўйин кўрсатади. Бу жамоа Жаҳон чемпионатида кутилмаган совға бўлиши мумкин", – дейди мутахассис "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Маълумки, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Колумбия жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди. Гуруҳга, шунингдек, қитъалараро плей-офф ўйинларида ғолиб чиққан (Янги Каледония, Ямайка ёки ДР Конго) жамоа қўшилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг