
Италия чемпионати 14-тури марказий учрашувида Туриннинг "Ювентус" жамоаси сафарда "Наполи"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув ҳақида ўз фикрларини Москванинг "Спартак" собиқ ярим ҳимоячиси Егор Титов билдирди.
"Ишончим комил, бу ўйинда тактикага кўпроқ урғу берилади, жиддий кураш бўлади. Футболнинг ўзи, тезкор ҳужумлар ва комбинациялар камроқ бўлади.
Шу сабабли бу баҳсда "тотал 2,5 дан кам" бўлишини тахмин қиламан", - дейди эксперт "RB Sport" нашрига берган интервьюсида. "Наполи" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин Неаполдаги стадионда 7-декабр, якшанба куни бўлиб ўтади.
Учрашув Москва вақти билан соат 22:45 да бошланади. Мезбонлар А Серия турнир жадвалида етакчиликни эгаллаб турибди, "қария синьора" эса ҳозирча еттинчи ўринда жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.