date

Кюрасао учун ажойиб қуръа

Кюрасао учун ажойиб қуръа
Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвоқат 2026-йил футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг қуръа натижаларидан мамнунлигини билдирди. Кюрасао Е гуруҳидан жой олиб, Германия, Кот-д’Ивуар ва Эквадор билан тўқнаш келади.

"Кюрасао учун бу фантастик қуръа. Биринчи учрашувни Германия каби йирик футбол давлати билан ўтказиш, албатта, ажойиб.

Кюрасао билан бу босқичга етиб келишнинг ўзи алоҳида ҳодиса. Биз уч хил қитъадан келган жамоалар билан ўйнаймиз.

Барчаси кучли рақиблар. Натижада нима бўлишини кўрамиз.

Ҳамма нарсани хотиржам қабул қиламиз, лекин бу қуръа, албатта, жуда яхши," — деди Адвоқат Channel News Asia нашрига берган интервьюсида. FIFA рейтингида 82-ўринни эгаллаб келаётган Кюрасао Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган энг кичик ҳудуд ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кюрасао учун ажойиб қуръа