
Гана миллий терма жамоаси бош мураббийи Отто Аддо "Борнмут" ярим ҳимоячиси Антуан Семеньога ўз маслаҳати билан мурожаат қилди. "Антуан "Борнмут" таркибида яхши ўйин кўрсатди, аммо энди унинг фаолиятида кейинги қадамни ташлаш вақти келди.
Семеньони энг юқори савияда ўйнаётганини кўришни интизорлик билан кутяпман", - деди мутахассис "The Athletic" нашрига берган интервьюсида. 25 ёшли футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг "Борнмут" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнига қадар давом этади. Жорий Англия Премер-лигаси мавсумида Ганали вингер 13 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.