
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси 2025/26 йилги мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Қирғизистоннинг "Бишкек Арена" муз майдонида "Алга" жамоасини 14:1 ҳисобида мағлуб этган "Ҳумо" футболчилари ишончли ўйин ва юқори натижавийликни намойиш этишди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ тошкентликлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Даниел Коган ҳисобни очиб, бирга бир вазиятни голга айлантирди.
Жавоҳир Расулов устунликни икки баробар оширди, орадан кўп ўтмай Далер Дадахожаев учинчи голни киритди. Биринчи бўлим охирига келиб Коган дубл қайд этиб, ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди.
Танаффусдан кейин "Ҳумо" устунлигини давом эттирди. Диёрбек Хусанбоев бешинчи голни киритди, Коган эса хет-трикни расмийлаштирди.
Богдан Халевин еттинчи голни жамоасига олиб келди, Коган яна бир марта ўзини кўрсатиб, саккизинчи голни киритди. "Алга"нинг ягона голи Мелисов томонидан урилди — 8:1.
Сўнгги бўлимда "Ҳумо" ҳисобни янада оширди. Тимур Тилляхўжаев 9:1га етказди, шундан сўнг Коган ўзининг тўртинчи голини киритиб, покер қайд этди.
Муҳаммадали Баҳодиров ҳисобни 11:1га, Артем Дудченко эса 12:1га етказди. Хусанбоев яна бир гол уриб, дубл қайд этди, сўнгги, 14-гол эса Тимур Хабибов томонидан киритилди.
Жамоа ўзаро ҳамжиҳатлик, юқори натижадорлик ва аъло даражадаги жисмоний тайёргарликни намойиш этди. Бугун "Ҳумо" "Алга" билан яна шу муз майдонида ва шу вақтда тўқнаш келади.
"Ҳумо" "Алга" устидан 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар