
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва «Барселона» афсонаси Ромарио ҳамюрти Эндрикнинг Мадриднинг «Реал»идан французнинг «Лион» клубига кўчиб ўтиши ҳақида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ромарио фикрича, Эндрик ҳозир Бразилиянинг энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади, аммо Мадридда унга омад кулиб боқмаган. «У яхши футболчи, гол ура олади. Бунинг учун унда барча фазилатлар бор. Умид қиламизки, Эндрик «Лион»да ўзини кўрсатади», — дея Ромарионинг сўзларини Footmercato келтирди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард «қироллик клуби»дан «Лион»га ижара асосида ўтди. Эндрикнинг трансфер қиймати 25 миллион евроқа баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.