Артьом Довбикни икки Европа клуби сотиб олишни истамоқда

Римнинг “Рома” клубида тўп сураётган украиналик марказий ҳужумчи Артьом Довбик январ ойидаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марсио ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, футболчига икки клуб қизиқиш билдирмоқда: Италиядаги “Комо” ва Англиянинг “Эвертон” жамоаси.
Жорий мавсумда 28 ёшли ҳужумчи “Рома”нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Довбик А Серияда 11 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Рома” билан шартномаси 2029 йил ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг