date

Нукусда тадбиркордан пул талаб қилганлар ушланди

Нукусда тадбиркордан пул талаб қилганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматига кўра, тадбиркордан пул ундиришга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Махсус тезкор тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ўтказилди. Натижада солиқ идорасининг собиқ ходими ва айни пайтда ишлаётган яна икки нафар солиқчи 700 АҚШ доллари ҳамда 15 миллион сўмни олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, улар озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖда гўёки 213 миллион сўмлик қонунбузарликларни аниқлаганини айтиб, 2 минг АҚШ доллари эвазига бу суммани 34 миллион сўмгача "камайтириб бериш"ни ваъда қилган. Ушбу ҳолатда собиқ солиқ ходими воситачи сифатида ҳаракат қилгани қайд этилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нукусда тадбиркордан пул талаб қилганлар ушланди