date

Мирзиёев ва Путин телефон орқали муҳим масалаларни муҳокама қилди

Мирзиёев ва Путин телефон орқали муҳим масалаларни муҳокама қилди

30 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки давлат раҳбари икки томонлама муносабатлар ҳамда халқаро вазият юзасидан фикр алмашди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон раҳбари Россия президентининг Нижний Новгород вилоятида жойлашган қароргоҳига нисбатан амалга оширилган ҳужумга уринишни қатъий қоралади. Бундай ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка путур етказиши, шунингдек, узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга жиддий таҳдид солиши таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳим эканини қайд этдилар.

Шунингдек, суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзулар, шу жумладан, бўлажак қўшма тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида икки давлат етакчиси яқинлашаётган 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва фаровонлик тилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россиянинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик ҳамда бардавом тараққиёт истаклари билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев ва Путин телефон орқали муҳим масалаларни муҳокама қилди