date

2030 йилгача маҳаллий поездлар сони ва йўловчилар кескин ошади

2030 йилгача маҳаллий поездлар сони ва йўловчилар кескин ошади

2025 йил 27 декабр куни маҳаллий темирйўл қатновларини ривожлантиришга қаратилган муҳим қарор қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2030 йилга қадар ички темирйўл йўналишларида йўловчи ташиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш, электропоездлар ҳаракати қамровини кенгайтириш ҳамда хизмат сифатига янги стандартлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Қарорда белгиланган асосий мақсад — маҳаллий йўналишларда йиллик йўловчилар сонини ҳозирги 10,5 миллион нафардан 23,5 миллион нафаргача етказишдир. Шу билан бирга, электропоездлар қатнови амалга оширилаётган йўналишлар сони 40 тадан 53 тагача кўпайтирилиши кўзда тутилган.

Устувор вазифалар қаторида стратегик аҳамиятга эга бўлган Ангрен–Поп ҳамда Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон темирйўл участкаларини чуқур модернизация қилиш алоҳида қайд этилган. Мазкур ишлар якунлангач, 2030 йилгача Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғона, шунингдек, Сурхондарё вилоятига тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Қарорда бошқа йўналишлар бўйича ҳам аниқ режалар белгиланган. Жумладан, электрлаштириш ишлари тўлиқ якунланган, узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро–Хива” темирйўл йўналиши орқали 2026 йилдан бошлаб Тошкент–Урганч–Хива қатновида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар ишга туширилади.

Шунингдек, узунлиги 196 километрни ташкил этувчи “Мискин–Нукус” темирйўл йўналишини электрлаштириш ишларини 2026 йил охиригача тугатиш режалаштирилган. Бу орқали мазкур ҳудудларда ҳам замонавий, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатнови йўлга қўйилади.

Мутахассислар фикрича, ушбу қарор маҳаллий аҳоли учун қулай ва тезкор транспорт имкониятларини яратиш, ҳудудлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ҳамда ички туризм ривожига янги туртки беришда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2030 йилгача маҳаллий поездлар сони ва йўловчилар кескин ошади