date

Риёд-2025: Ўзбекистон сузувчилари бронза медалига сазовор бўлишди

Риёд-2025: Ўзбекистон сузувчилари бронза медалига сазовор бўлишди
12 ноябрь 2025 йил, Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтган VI Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистоннинг эркаклар сузиш эстафета жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 4×100 метр эркин усулда бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси таркибида Элдор Усмонов, Илья Сибирцев, Муҳаммадисмоил Раҳмонов ва Хуршид Ҳайдаровлар иштирок этиб, кучли натижа кўрсатди.

Улар фақатгина Эрон ва Туркия жамоаларига имконият бериб, учинчи ўринни эгаллашди. Шу тариқа, спортчиларимиз мамлакатимиз ҳисобига яна бир медал қўшишди.

Ушбу ютуқ Ўзбекистон делегациясининг сузиш мусобақаларидаги дастурини муваффақиятли якунлашига муҳим ҳисса қўшди. Турнир давомида спортчиларимиз бир неча бор мукофотлар шоҳсупасига кўтарилишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Риёд-2025: Ўзбекистон сузувчилари бронза медалига сазовор бўлишди