date

Ўзбекистон боксчилари Ҳиндистонда муваффақиятли старт олди

Ўзбекистон боксчилари Ҳиндистонда муваффақиятли старт олди
Ҳиндистонда World Boxing Кубогининг финал босқичи бошланди. Бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган тўрт нафар бокчи чорак финал жангларини ўтказиб, мусобақани муваффақиятли бошлади.

Улардан уч нафари ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлиб 54 кг вазн тоифасида рингга чиққан Нигина Уктамова ҳиндистонлик рақиби Преетига қарши жанг олиб борди.

Ушбу баҳсда ҳакамлар бир овоздан ринг эгасига ғалабани тақдим этишди — 0:5. Шундай қилиб, Уктамова мусобақадаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади.

Ўзбекистон вакиласи Азизахон Зокирова эса ярим финал босқичига йўл олди. 70 кг вазн тоифасида у нигериялик спортчи Патрисия Мбатага қарши жангда ишончли ғалаба қозонди.

Ҳакамлар бир овоздан Зокированинг фойдасига қарор қилишди — 5:0. Адҳамжон Мухиддинов ҳам мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

65 кг вазн тоифасида у жанубий кореялик бокчи Жанг Донгван билан жанг олиб борди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тортишиш вазни 90 кг дан юқори бўлган тоифада Ҳалимжон Мамасолиев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

У австриялик спортчи Аҳмад Хагагни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон боксчилари Ҳиндистонда муваффақиятли старт олди