
УЕФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати Европа саралаш плей-офф босқичи жуфтликларини эълон қилди. Жамоалар A, B, C ва D йўлакларига бўлинган.
Ҳар бир йўлакда ярим финал ва финал ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритади. Ярим финал ўйинлари 2026 йилнинг 26 март куни бўлиб ўтади, финал беллашувлари эса 31 мартга белгиланган.
Барча учрашувлар битта ўйиндан иборат плей-офф тизимида ўтказилади. Биринчи йўлакда қуйидаги жамоалар куч синашади: - Италия — Шимолий Ирландия - Уэлс — Босния ва Герцеговина. Бу жуфтликларнинг ғолиблари чемпионатга ягона йўлланма учун финалда тўқнаш келади.
Иккинчи йўлакда қуйидаги жуфтликлар беллашади: - Украина — Швеция - Польша — Албания. Икки жуфтлик ҳам тенг кучли бўлиб, финал қизғин курашларга саҳна бўлиши кутилмоқда. Учинчи йўлакдаги ўйинлар: - Туркия — Руминия - Словакия — Косово. Ғолиблар 31 март куни финалда Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўйнайди.
Тўртинчи йўлакда эса қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади: - Дания — Шимолий Македония - Чехия — Ирландия.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.