Де Дзрби ПСЖга ютқазгач кўз ёшини яширмади

Франция Суперкубоги финалида «Марсел» ғалабани қўлдан чиқарди: жамоа ўйин якунида Рамоснинг сўнгги дақиқадаги голидан кейин ҳисобни ушлаб қола олмади ва кейинчалик пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Провенсияликлар бош мураббийи Роберто де Дзрби бу омадсизликни жуда оғир қабул қилди. Италиялик мутахассис учрашувдан сўнг ҳафсаласи пир бўлгани учун кўзига ёш келганини тан олди.
«Жамоага ўйиндан кейин ҳеч қачон йиғламаслигимни айтгандим, аммо ростини айтсам, кийиниш хонасида барибир бир томчи ёш чиқиб кетди», — дея де Дзрбининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Маълумот учун, «Марсел» Франция Суперкубогини тарихда уч бор қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг