date

«Реал» Мбаппени Эль Класикода майдонга тушириши учун ҳаммасига тайёр

«Реал» Мбаппени Эль Класикода майдонга тушириши учун ҳаммасига тайёр

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши баҳсда Килиан Мбаппени асосий таркибда кўришни истамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган Эль Класико олдидан жароҳатдан тикланган француз ҳужумчи Саудия Арабистонига етиб келган, бироқ унинг илк дақиқалардан ўйнашга қанчалик тайёр экани ҳозирча аниқ эмас. L'Equipe хабарига кўра, Мбаппенинг старт таркибда майдонга тушиш эҳтимоли юқори ва «Реал» бу учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.

Манбага кўра, мадридликлар Мбаппенинг оғриқларини камайтириш учун унга оғриқ қолдирувчи дори бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Шунингдек, агар у «Барселона»га қарши ўйнаса, кейинги «Албасете» ва «Леванте»га қарши икки учрашувда унга дам берилиши эҳтимоли катта.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппени Эль Класикода майдонга тушириши учун ҳаммасига тайёр