date

«Лацио» Кеннет Тейлор трансферини расман эълон қилди

«Лацио» Кеннет Тейлор трансферини расман эълон қилди

Римнинг «Лацио» клуби Амстердамнинг «Аякс» жамоаси билан келишувга эришиб, 23 ёшли ярим ҳимоячи Кеннет Тейлорни сафига қўшиб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жума оқшомида Тейлор «Лацио» футболчиси сифатида расмий таништирилди. Клуб бу ҳақдаги хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди.

Тейлор таркибдан кетиши кутилаётган Маттео Гендузи ўрнини босиши режалаштирилмоқда. Рим клуби бу трансфер учун 17 миллион евро тўлайди, футболчининг йиллик маоши эса 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Айни пайтда «Лацио» Италия А Серияси турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Лацио» Кеннет Тейлор трансферини расман эълон қилди