date

Фабиан Руис Сафонов ва Шевальени юқори баҳолади

Фабиан Руис Сафонов ва Шевальени юқори баҳолади

Бу қишдаги пенальтидан кейинги серияларда Матвей Сафонов ва Люка Шевале амалга оширган муҳим сейвлар ПСЖга икки совринни тақдим этди: Қитъалараро кубок ҳамда Франция Суперкубоги. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клубининг яримҳимоячиси Фабиан Руис дарвозабонлар ўйинига алоҳида тўхталиб, жамоада пенальтилар борасида ҳақиқий мутахассислар борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 11 метрлик зарбалар масаласида у дарвозабонларга тўлиқ ишонади ва айнан улар ПСЖга титуллар олиб келмоқда.

Руис шунингдек, ПСЖ машғулотларида пенальти тепиш устида жуда кўп вақт ажратилмаслигини ҳам тан олди.

ПСЖнинг навбатдаги учрашуви 12-январ куни Франция кубоги 1/16 финалида «Париж» клубига қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабиан Руис Сафонов ва Шевальени юқори баҳолади