Розеньор «Челси»да трансферлар қандай юритилишини айтди

«Челси»нинг янги бош мураббийи Лиам Розеньор клубдаги трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик мутахассис яқинда “кўклар” бошқарувига тайинланди. У 1 январ куни ишдан бўшатилган Энсо Маресканинг ўрнини эгаллади.
Розеньорнинг таъкидлашича, трансфер жараёни бошқа клублардаги каби очиқ ва ҳамкорликка таянган бўлиши керак: ҳамма ўз фикрини билдиради, қарор эса биргаликда пишитилади. У “Страсбург”даги фаолияти давомида жамоада кўришни истамаган бирорта футболчи ҳам олиб келинмаганини алоҳида қайд этди, дея иқтибос келтирди журналист Бен Жейкобс.
Шанба куни «Челси» Англия Кубогида «Чарлтон»га қарши майдонга тушади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг