date

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Станковичнинг ўғлига қизиқиш билдирди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Станковичнинг ўғлига қизиқиш билдирди

Деян Станковичнинг ўғли Александар Европадаги клублар эътиборини тобора кўпроқ тортмоқда. Аввалроқ уни Лондоннинг «Арсенал» жамоаси таркибида кўришни истагани ҳақида хабарлар чиққанди, энди эса рўйхатга Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам қўшилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild нашрининг ёзишича, футболчига талаб ва нарх ошиб бораётгани фонида «Боруссия» уни айнан ҳозир, кечиктирмай сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Дортмунд скаутлари эса одатдагидек ёш истеъдодларни синчиклаб кузатишда давом этяпти.

Маълумотларга кўра, «Интер» Станкович кичигини Белгиянинг «Брюгге» клубига 9,5 миллион еврога сотган, ҳозир эса унинг бозор баҳоси қарийб уч баробарга ошган. Шунга қарамай, «Интер»да футболчини қайта сотиб олиш бўйича устун ҳуқуқ сақланиб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дортмунднинг «Боруссия» клуби Станковичнинг ўғлига қизиқиш билдирди