Конрад Лаймер «Бавария»даги келажаги ҳақида фикр билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган ўнг қанот ҳимоячиси Конрад Лаймер жамоада қолиш масаласи юзасидан саволларга жавоб берди. Австриялик футболчининг амалдаги шартномаси яна бир ярим йилдан кейин якунланади, бироқ яқин орада уни узайтириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лаймернинг таъкидлашича, қарор қабул қилишда фақат молиявий томон ҳал қилувчи эмас. У ўзига бўлган муносабат, клуб ичида қандай мулоқот бўлаётгани ва ўзини қанчалик қадрланганини ҳис қилиши муҳимлигини айтди. Шунингдек, футболчи муҳим танловларда ота-онаси ва турмуш ўртоғи унга кўмак беришини қайд этди.
Жорий мавсумда 28 ёшли ҳимоячи «Бавария» сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг