
2025-йил 20-ноябр куни Риёдда ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида қиличбозлик бўйича жамоавий финал мусобақалари бошланди. Биринчи ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистоннинг рапира жамоаси Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув 45:43 ҳисобида ўзбекистонлик спортчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Мусобақалар дастури давомида аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича жамоавий финал ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон жамоаси ҳал қилувчи босқичга ишончли етиб борди ва у ерда Озарбайжон терма жамоаси билан куч синашди. Баҳс тенг ва динамик руҳда кечди, аммо озарбайжонликларнинг минимал устунлиги (43:45) уларни ғолибга айлантирди.
Ўзбекистонлик қиличбоз аёллар кумуш медални қўлга киритишди. Эрталабки мусобақалар блоки Ўзбекистон делегациясига яна бир медални олиб келди.
Паралимпиячилар ўртасида найза улоқтириш бўйича F55/56 тоифасида қатнашган Наталя Семёнова барқарор натижалар кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.