date

Майкл Оуен: Гарри Кейн ҳали ҳам қаримаяпти, деб айтди

Майкл Оуен: Гарри Кейн ҳали ҳам қаримаяпти, деб айтди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Майкл Оуен «Бавария» марказий форварди Гарри Кейннинг бошқа жамоага эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Оуеннинг таъкидлашича, Кейн ҳанузгача энг юқори даражадаги футболчи бўлиб қолмоқда. Унинг фикрича, инглиз ҳужумчисини сотиб олиш «беҳуда сарф» бўлмайди, бироқ футболчига айни пайтда сармоя киритганда нечта мавсум юқори даражада ўйнашига аниқ жавоб бериш қийин. Шунга қарамай, Оуен Кейн ҳозирча қариш аломатларини кўрсатмаётганини қайд этди.

32 ёшли футболчининг Мюнхен гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчининг бозор баҳоси 65 миллион евро, деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майкл Оуен: Гарри Кейн ҳали ҳам қаримаяпти, деб айтди