date

«Сити» – «Челси» баҳсида катта “портлаш”: Ҳусанов эпизоди муҳокамада

«Сити» – «Челси» баҳсида катта “портлаш”: Ҳусанов эпизоди муҳокамада

Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бу баҳсда “шаҳарликлар” қимматли икки очко йўқотганидан кўра, тўқнашувнинг 78-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ҳолат кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

51-дақиқада жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушган 21 ёшли ўзбек футболчиси марказий ҳимоянинг чап қанотида жойлашди.

Ҳусанов иштирокидаги энг қизғин эпизод учрашувнинг 78-дақиқасига тўғри келди. Абдуқодир “Манчестер Сити” дарвозасига хавф солаётган рақиб ҳужумчиси Лиам Диап (Делап)га зарба бериш учун ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Англиялик форвард майдондан ташқарига чиқиб кетган пайтда аламзада бўлиб, ўзбек ҳимоячисини реклама тўсиғи томон туртиб юборди. Бунинг ортидан “Сити” футболчилари Лиам Делап билан ҳисоб-китоб қилишга киришиб кетди. Жамоалар ўртасида тортишув юзага келди. Ушбу вазият Делап ва Матеуш Нуньешнинг сариқ карточка олиши билан якунланди. Ҳусанов эса жароҳатдан омон қолди.

Нуфузли манбалардан бири – reddit.com сайти Ҳусанов ва Делап ўртасидаги тўқнашув рўй берган лаҳза видеосини мухлислар эътиборига ҳавола қилди. Англиялик фанатлар бу ҳолатни қаттиқ танқид қилаётгани айтилмоқда.

Футбол ишқибозларининг Делап ва Ҳусанов ўртасидаги тўқнашув ҳақида билдирган фикр-мулоҳазаларини ўқувчилар эътиборига етказишни маъқул кўрдик:

Careful-Snow:
Бу йигит чиндан ҳам калтафаҳм. Ҳар сафар қандайдир муаммо чиқариб юради.

Revy_uzg:
Делап нима қилганини ўйлаб ҳам кўрмаган, шекилли.

St_SiRUS:
Аслида топ-4 даражасидаги жамоаларда ўйнашга салоҳияти етмагани учун, ҳаммага қўполлик қилади.

Novel_Pipe_9050:
“Челси”га келганидан бери бу ўйинчи иштирокида бирорта ёрқин ҳолатни кўрмадик. Ўзини шундай ақлсиз тутади. Делап ҳақида бирорта ижобий нарсани эслай олмайман, лекин бу галги ҳаракатига ўхшаш видеолар жуда кўп.

GunnersaurusDen:
Рақибни атайин реклама тўсиғига туртиб юбориш қизил карточка билан жазоланиши керак.

ElectricalMud2850:
Майдонда, ўйин пайтида тўп учун истаганингча кураш, лекин ўйиндан ташқарида бундай қилиш очиқчасига ифлослик.

Vgsantanna:
Делапда муваффақиятли ҳаракатлардан кўра, аҳмоқона хатолар ва жароҳатли эпизодлар кўпроқ.

FirminhoWithAnH:
Рақиб билан курашда охиригача кутиб, майдон тугаган жойда уни реклама тўсиғига урилиши учун итариб юбориш – мутлақо ақлсизлик.

Odegood:
Бу йигит беақл экан.

TheGoldenPineapples:
Делап ҳақиқий қотил. Рақибларга озор етказишдан бошқа ишни уддалай олмайди. Сариқ карточка билан қутулгани — омади.

TheGreatDomilies:
Ҳусанов кучи ва тезлигини кўрсатиб, ундан устун келганидан кейин Делап қилган иш — тўғри маънода пасткашлик. “Манчестер Сити” ўйинчилари Абдуқодирни ҳимоя қилганидан хурсанд бўлдим.

Winneratinternet:
Ҳусанов Делапдан ўзиб кетиб, зарбага йўл қўймагани унга алам қилди. Қўрқоқ ва чидамсиз ўйинчи экан.

Macroturb:
Тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши шарт эди.

Fliddyjohnny:
Футболдан ташқари муштлашиб ҳам кўринглар.

Chips:
Делап ўзини “зўр йигит” қилиб кўрсатмоқчи. Менимча, ғазабини бошқара олмайди. Психологга бориши керак.

Drdeathstrange:
Палмер уни тинчлантиришга ҳаракат қилмаганидан ҳайрон бўлдим. Ахир улар дўст-ку. Мана шундай пайтларда ёши катта, тажрибали ўйинчилар керак бўлади.

ApolloThe12:
“Челси” бир киши кам бўлиб ўйнаши керак эди.

SupervisorLaw:
Мен бу ҳолатни тўлиқ қизил карточкага тортадиган эпизод деб баҳолайман. Делапнинг бу ҳаракатидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Бу Ҳусановнинг жароҳати билан тугаши ҳам мумкин эди.

WalkingCloud:
Делап бошқа “қоидалар” билан ўйнайди, қолганлар эса умумий қоидаларга амал қилади.

Dorkseid1687:
Делап – жиноятчи.

Adventurous_Guest152:
“Челси” фанати сифатида айтаман, Делап – жиноятчи.

Drdeathstrange:
Ҳусановни ҳимоя қилган “Сити” ўйинчиларига балли. “Манчестер Сити” ва “Челси” ўйинларида кўпинча шундай жанжаллар бўлиб туради. Делап бундай қилиқларини йиғиштириши керак. Унинг бу ҳаракатлари жамоамизга бир куни қимматга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Сити» – «Челси» баҳсида катта “портлаш”: Ҳусанов эпизоди муҳокамада