date

Қизларимиз Туркияни мағлуб этиб, чемпион бўлди

Қизларимиз Туркияни мағлуб этиб, чемпион бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинларининг навбатдаги кунини муваффақиятли якунлади. Аёллар шпагаси жамоаси Туркияни ишончли тарзда мағлубиятга учратип, олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар сабли жамоаси ва енгил атлетикачи Угилой Норбоева эса кунни кумуш медал билан якунлади. Аёллар шпагаси жамоаси финал баҳсида Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, учрашувни 45:37 ҳисобига ўз фойдасига якунлади.

Бу натижа уларга мусобақа олтин медалини тақдим этди. Ушбу муваффақият жамоанинг дастлабки босқичлардан тортиб то финалгача бўлган барқарор чиқишлари билан таъминланди.

Эркаклар сабли жамоаси ҳам бугунги мусобақа кунини муваффақиятли якунлаб, кумуш медалга эга чиқди. Финалда улар Туркия жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув рақибларнинг фойдасига якунланди ва ўзбекистонлик саблизорлар иккинчи ўринни эгаллашди. Енгил атлетика дастурида аёллар еттибўйи бўйича яна бир медал қўлга киритилди.

Угилой Норбоева барча етти йўналишда барқарор натижалар кўрсатиб, мусобақа якунида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Қизларимиз Туркияни мағлуб этиб, чемпион бўлди