date

Равшан Комилов оиласида қувончли хабар: санъаткор 8-бор неварали бўлди (видео)

Равшан Комилов оиласида қувончли хабар: санъаткор 8-бор неварали бўлди (видео)

Хонанда Равшан Комилов ўзининг Instagram саҳифасида хонадонида қувончли ва бахтли кун бўлаётганини маълум қилди. Санъаткор жойлаган видео постда яна бир бор невара кўрганини мамнуният билан билдириб ўтди.

Маълум бўлишича, унинг ўғли Фарҳод Комилов — Фарруҳ Комиловнинг укаси — иккинчи марта ўғил фарзандли бўлган. Янги туғилган чақалоққа Муҳаммадзаид деб исм қўйилган. Ушбу хушхабар Равшан Комилов учун саккизинчи невара бўлди.

Хонанда видеода барчага эзгу тилаклар билдириб, ҳар бир хонадонга ўғил-қиз фарзандлар ва неваралар насиб этишини тилади. Шунингдек, соғлик-саломатлик, тинчлик ва оилавий бахт тилаб, самимий сўзлари билан мурожаатини якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Равшан Комилов оиласида қувончли хабар: санъаткор 8-бор неварали бўлди (видео)