date

Гвардиола кечаги тайёр ғалаба "бой берилган" ўйин ҳақида нималар деди?

Гвардиола кечаги тайёр ғалаба "бой берилган" ўйин ҳақида нималар деди?

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Челси»га қарши ўйиндан кейин бир қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Челси» ҳақида
Гвардиола «Челси»ни жаҳон даражасидаги рақиб сифатида таърифлади. Унинг айтишича, бу жамоада академиядан чиққан йигитлар эмас, балки энг юқори савиядаги футболчилар жамланган. Шу сабабли, бундай рақибга қарши 90 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ бошқариб туриш жуда қийин вазифа эканини таъкидлади.

Январь ойидаги трансфер режалари ҳақида
Мутахассис бу борада ҳозирча аниқ режа ва тасаввур йўқлигини айтди: ҳеч нарсани билмаслигини, ҳеч қандай фикр шаклланмаганини очиқ билдирди.

«Брайтон» ўйини олдидан футболчиларнинг қайтиши ҳақида
Гвардиоланинг сўзларига кўра, кимлардир тез орада сафга қайтиши мумкинми-йўқми — ҳозирча номаълум. У эҳтимол, йўқ деб ўйлашини, лекин аниқ жавоб беришга эрта эканини айтди. Сабаби — ҳали шифокорлар билан батафсил суҳбатлашмаган.

«Челси»га қарши ўйин баҳоси
Гвардиола жамоаси фақат 45 дақиқа эмас, деярли 90–95 дақиқа давомида жуда яхши ҳаракат қилганини қайд этди.

Родри ҳақида
У Родрини фавқулодда даражадаги футболчи деб атади. Гвардиола Родрининг хотиржамлиги, ўйинни бошқара олиши ва жамоага таъсири орқали «Сити»ни кўп жиҳатдан кучайтиришини таъкидлади. Шу билан бирга, мураббий асосий саволни ҳам қўйди: уч кундан кейин яна кучли рақибга қарши баҳс бор, Родри ўша ўйинда майдонга тушадими-йўқми?

Гвардиола шу ерда вазиятни ҳам очиқ айтиб ўтди: Матео Ковачич ва Нико Гонсалес ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шу боис, таркиб ва ўйинни қандай йўлга қўйиш масаласига кейинги кунларда аниқлик киритишини билдирди.

Ўйин деталлари бўйича фикрлар
Унинг айтишича, биринчи бўлимда жамоа ўйинни яхши назорат қилди. Иккинчи бўлимда эса икки марта тўпни йўқотиб қўйиш ортидан «Челси»да икки имконият пайдо бўлди. Шунга қарамай, учрашув охирида «Сити»да иқтидорли футболчилар ҳисобидан 2га1, 3га2 каби қулай ҳолатлар юзага келган, лекин етарлича “яққол” голли вазиятга айлантиришда самара кам бўлганини айтди.

Гвардиола жамоа барча чизиқларда юқори савияда ўйнаганини, бироқ иккинчи, учинчи ёки тўртинчи голни уриб, ўйинни узиб кетиш имкониятидан фойдалана олмаганини қўшимча қилди. Иккинчи бўлимда суръат янада оширилганини ҳам таъкидлади.

«Челси»нинг ўйини ҳақида
Гвардиола биринчи бўлимда «Челси» эҳтиёткорроқ ҳаракат қилганини, иккинчи бўлимда эса уларда йўқотадиган нарса қолмагани учун олдинга кўпроқ чиққанини айтди. Унинг фикрича, охирида «Челси» ўз “мукофоти”ни олди.

Якунловчи хулоса
Гвардиола масала кутилган голлар ёки рақамлар эмаслигини айтиб ўтди: ҳал қилувчи ҳудудда қанчалик самарали бўлиш — энг асосий омил. Шу билан бирга, умумий картинага баҳо бериб, жамоа қандай ҳимоялангани, қандай югургани ва қандай ўйнагани жиҳатидан даража жуда баланд бўлганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола кечаги тайёр ғалаба "бой берилган" ўйин ҳақида нималар деди?