Сўнгги сониядаги зарба: «Ню́касл» ғалабани илиб кетди (видео)

АПЛнинг 21-турида «Нюкасл Юнайтед» ва «Лидс» томошабинни ҳайратга солган, еттита гол урилган баҳсда майдонга тушди. Учрашув 4:3 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди — ҳал қилувчи голни Харви Барнс 90-дақиқада киритди.
Ўйин бошланишида «Лидс» дадил ва агрессив ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланган Ааронсон ҳисобни очди. «Нюкасл» эса дастлаб ўз ўйинини топишга анча вақт сарфлади, бироқ босим аста-секин самара бера бошлади: Барнс ҳужумни аниқ якунлаб, мувозанатни тиклади.
Танаффус арафасида меҳмонлар яна олдинга чиқиб олди. Калверт-Люин пеналтини ишончли амалга ошириб, «Лидс»га устунликни қайтарди.
Иккинчи бўлимда «сорокалар» кескин тезлик қўшди. Жоэлинтон бош билан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди. Шунга қарамай, Ааронсон қарши ҳужумдан кейин яна «Лидс»ни олдинга олиб чиқди ва учрашув тобора ҳиссиётларга бой, ўзаро зарбалар алмашинуви тусини олди.
Асосий вақтнинг 90-дақиқасида ҳакам «Нюкасл» фойдасига пеналти белгилади. Бруно Гимараес совуққонлик билан уни голга айлантириб, ҳисобни яна тенглаштирди. Мезбонлар бу билан кифояланмади: кейинги ҳужумда Харви Барнс бурчакка аниқ зарба бериб, ғалабани «Нюкасл» томон оғдирди.
Нюкасл — Лидс 4:3
Голлар: Барнс (36, 90+12), Жоэлинтон (54), Гимараэс (90+1,пеналти) — Эронсон (32, 79), Кэлверт-Люин (45+5, пеналти).
Нюкасл — Поуп, Майлми, Тиау (Ботман, 46), Шер (Рэмзи, 75), Ҳолл, Гимараэс, Тонали (Ливраменто, 46), Жоэлинтон, Барнс, Гордон (Мерфи, 81), Волтемаде (Висса, 75).
Лидс — Перри, Родон (Борнов, 90+7), Бийол, Стрейк, Жастин, Груев (Танака, 90+7), Ампаду, Стах (Окафор, 80) Гудмундссон, Эронсон (Гнонто, 90+7), Кэлверт-Люин (Нмеча, 86).
Огоҳлантиришлар: Тиау (7), Кэлверт-Люин (22), Гордон (45+3), Жоэлинтон (45+6), Ампаду (90+10).