date

Марказий банк Humans бўйича текширув натижаларини Тошкент ИИББга юборди

Марказий банк Humans бўйича текширув натижаларини Тошкент ИИББга юборди

Ўзбекистон Марказий банки Humans компанияси атрофидаги вазият юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди. Регулятор ўтказилган текширув якунлари бўйича тўпланган материалларни Тошкент шаҳар ИИББга тақдим этган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Марказий банк фуқароларга, агар хизматдан норози бўлиш ёки шикоятлар мавжуд бўлса, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни тавсия қилди. Шунингдек, регулятор банклар ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шартлигини яна бир бор эслатди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабр ойи бошида Марказий банк Octogram (Paylov бренди) компаниясининг Humans иловасидаги тўлов хизматларини фирибгарлик йўли билан пул ечиб олиш ҳолатлари сабаб вақтинча тўхтатганди. Фойдаланувчилар Humans орқали маблағлар ечиб олингани юзасидан кўплаб шикоятлар билдирган, шундан сўнг регулятор тизим хавфсизлигини текшириш учун P2P-ўтказмаларни вақтинча чеклаш бўйича Octogram билан боғланган.

Кейинчалик Paylov ва Humans алоҳида баёнотлар билан чиқиб, пул ечиб олиш ҳолатлари бўйича масъулиятни бир-бирига юклаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк Humans бўйича текширув натижаларини Тошкент ИИББга юборди