date

Аёл ҳакамлар Суперлигада дебют қилади

Аёл ҳакамлар Суперлигада дебют қилади
Ўзбекистон Суперлигаси тарихида илк бор аёл ҳакамлар бригадаси учрашувни бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.

Ҳакамлар бригадаси бош ҳаками сифатида Насибабону Тошмуҳаммедова тайинланган бўлиб, унга ёрдамчи сифатида Кристина Середа ва Зилола Раҳматова фаолият олиб боради. Ушбу бригада 29-ноябр куни “Қизилқум” ва “Шўртон” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқаради.

Ассоциация вакилларининг таъкидлашича, бу қадам миллий ҳакамлар мактабининг ривожланишида ва аёлларнинг профессионал футболдаги ўрнини мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аёл ҳакамлар Суперлигада дебют қилади