date

"Реал"нинг «Леванте»га қарши қайдномаси тайёр: Родриго йўқ, Мбаппе бор

"Реал"нинг «Леванте»га қарши қайдномаси тайёр: Родриго йўқ, Мбаппе бор

Мадриднинг «Реал» жамоаси Ла Лиганинг 20-тури доирасида ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади. «Сантьяго Бернабеу»даги навбатдаги беллашув олдидан бош мураббий Алваро Арбелоа ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Энг муҳими — таркибда битта жиддий йўқотиш бор. Жароҳат сабаб Родриго ушбу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Қолган футболчилар эса баҳсга тайёр, Арбелоа эса ўзининг энг ишончли вариантларини рўйхатга киритган.

Қайдномадан қуйидаги футболчилар ўрин олди:
Куртуа, Фран Гонсалес, Карвахал, Алаба, Асенсио, Каррерас, Фран Гарсия, Ҳейсен, Беллингҳэм, Камавинга, Валверде, Чуамени, Гюлер, Себаллос, Сестеро, Паласиос, Винисиус, Гонсало Гарсия, Мбаппе, Мастантуоно.

Ҳужум чизиғида Мбаппе ва Винисиуснинг борлиги мухлисларга алоҳида умид бағишлайди — бу дуэт майдонга чиқса, «Леванте» ҳимоясига осон бўлмайди. Энди ҳаммаси ўйиндаги интизом, тезлик ва реализацияга бориб тақалади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 17 январ куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал"нинг «Леванте»га қарши қайдномаси тайёр: Родриго йўқ, Мбаппе бор