
Америкалик спортчи Жемми Букер 2025 йилги "Дунёнинг энг кучли аёли" унвонидан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда The New York Post. Техасда бўлиб ўтган мусобақа тугаганидан бир неча кун ўтиб, Strongman Games ташкилотчилари унинг дисквалификация қилинганини эълон қилди.
Бунга сабаб сифатида Букернинг аёллар тоифасига мос келадиган биологик жинсини тасдиқлай олмагани кўрсатилди. Official Strongman Games мусобақа қоидаларига кўра, иштирокчилар фақат ўзларининг туғилган пайтдаги биологик жинсига мос тоифада қатнашиши керак.
Натижада ушбу унвон дастлаб иккинчи ўринни эгаллаган Британиялик спортчи Андреа Томпсонга топширилди. Ушбу можаро аёллар куч спортида трансгендер спортчиларнинг иштирок этиши бўйича баҳс-мунозарларни яна қайта жонлантирди.
Букер дисквалификация бўйича изоҳ бермади. Мусобақа ташкилотчилари унга мурожаат қилишга уриниб кўрганини, аммо бу ҳаракатлар самарасиз бўлганини маълум қилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.