
2025 йил 9 декабр куни Англия Премьер-лигасининг 15-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вулверхэмптон" устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, турнир жадвалининг юқори қисмдаги ўрнини мустаҳкамлади. "Юнайтед" ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ босимни кучайтириб, "Вулверхэмптон" майдонига ўйинни кўчирди.
Бир неча хавфли ҳужумлардан сўнг, Бруну Фернандеш мезбон жамоа дарвозабони Андре хатосидан фойдаланиб, Матеус Куня узатган тўпни жарима майдони ичида Жонстон қўллари остида дарвозага йўллади. Бироқ танаффус олдидан "бўрилар" ўйинга қайтишга муваффақ бўлишди.
Белгард чап қанотдан келган узатмани қуйи бурчакка йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Рубен Аморим бошчилигидаги "Юнайтед" жамоаси тезлик ва агрессияни яна оширди.
Аввалига Мбеумо мезбонлар ҳимоясининг эътиборсизлигидан фойдаланиб, Диого Далотнинг узатмасини бўш дарвозага йўллаб, "Қизил иблислар"ни яна олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, Мейсон Маунт Бруну Фернандешнинг аниқ узатмасини дарвоза марказига йўллаб, ҳисобни оширди.
Ўйин сўнгида Москеранинг жарима майдонида қўли билан тўпга тегиши натижасида пенальтига сабаб бўлди. "Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш ўша пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ўзининг иккинчи голини урди ва якуний 4:1 ҳисобини ўрнатди.
Вулверҳэмптон — Манчестер Юнайтед 1:4
Голлар: Белгард 45+2 – Фернандеш 25, 82 пен, Мбеумо 51, Моунт 63
Вулверҳэмптон — Жонстон, Волф, Агбаду, Андре, Ариас (Мане, 70), Белгард (Лопес, 54), Крейчий, Ларсен (Арокодар, 69), Москера, Тоти (Буэно, 70), Ҳувер (Чатчуа, 87).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот (Доргу, 84), Мазрауи (Мартинес, 69), Ҳевен (Йоро, 69), Шоу, Диалло, Каземиро (Майну, 78), Фернандеш, Маунт (Зиркзее, 84), Куня, Мбеумо.
Огоҳлантиришлар: Ларсен 44, Крейчий 46, Москера 81 – Мбеумо 38
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.