Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада японлар ҳал қилди: ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғариб, учинчи поғонага кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг