Эберл Мусиалага кўпроқ ўйин амалиёти кераклигини айтди

"Бавария" спорт директори Макс Эберл "Аугсбург"га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ҳолати ва майдондаги ҳаракатларига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эберлнинг таъкидлашича, юқори даражадаги чемпионатга узоқ танаффусдан кейин қайтиш осон эмас. Мусиала бу сафар атиги ярим соат ўйнаган, формага аста-секин кириб бормоқда ва у кўпроқ ўйин вақтига муҳтож. Функционер фикрича, футболчи жарима майдонида икки-учта имкониятга эга бўлди, бироқ тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез ва тўғри қарор қабул қилиш қийинлиги сезилди.
Жорий Бундеслигада Мусиала икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.
"Бавария" навбатдаги ўйинини 28 январ куни ПСВга қарши ўтказади. Чемпионлар лигаси 8-тур баҳси 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!